Uz / Ўз Ru En

Toshkent

31/Май/2021   Медиа

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги чет эл фуқароларининг мамлакат ҳудудида вақтинчалик бўлиш муддати 5 июнь куни тугаши ҳақида огоҳлантирди


ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. 5 июнь куни Қозоғистон ҳудудида чет эл фуқароларининг 2020 йил идоралараро комиссия томонидан пандемия муносабати билан узайтирилган вақтинчалик яшаш муддати тугайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги расмий вакили Нурдилда Ораз қатор хорижий фуқароларнинг мамлакатда вақтинчалик яшаш бўйича рухсатномаларининг муддати тугаётганини эслатган.

«Ҳозир кунда 460 минг нафар чет эл фуқароси Қозоғистонда истиқомат қилишни қонунийлаштирган. Полиция уларга вақтинчалик яшаш, меҳнат қилиш, оилани бирлаштириш, таълим олиш, даволаниш учун рухсатномалар берган.  6,5 минг кишининг  визалари узайтирилган, - деган Нурдилда Ораз.

Унинг сўзларига кўра, 560 минг хорижлик ўз ватанига жўнаб кетган. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларининг 35 минг фуқаросининг Россиядан назорат транзит ўтиши таъминланган.

«Мамлакатимизда бўлиш муддати тугаган ёки тугаётган чет элликларнинг 2021 йил 5 июндан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида улар миграция органларига мурожаат қилиб, ҳуқуқий мақомини ўз вақтида расмийлаштириши керак», деб огоҳлантирди  Қозоғистон ички ишлар вазирлиги расмий вакили.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароларига жорий йил 5 июнь куни Қозоғистон ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик бўлиш муддати тугашини эслатиб ўтган эди. Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати тугаган бўлса, ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органларида мамлакатда қолиш ҳолатини қонунийлаштириш ёки 2021 йил  5 июндан олдин мамлакат ҳудудини тарк этишини тавсия қилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг минтақалараро алоқаларни ...

Покистоннинг етакчи нашрларидан бири - «Pakistan Observer» газетаси ва унинг веб-саҳифасид...

Покистон оммавий ахборот воситалари янги...

Покистоннинг етакчи «Daily Spokesman» газетаси веб-сайтида «Янги Ўзбекистонда аёллар» сарл...

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўз...

Покистондаги қатор етакчи босма ва электрон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президен...

Сўнгги янгиликлар