Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


21/Март/2021   Ватандошларимиз

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қилаётган мигрантлар яратилган шароитлардан мамнун


АКТАУ, 21 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Актаудаги Бош консулхонаси ходимлари  Наврўз байрами арафасида мазкур шаҳарнинг 18 кичик туманида жойлашган «Мерей Азия Строй ЛТД» корхонаси қурилиш манзилларида меҳнат қилаётган ватондошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қурилиш ташкилотида бугунги кунда ўзбекистонлик 138 нафар мутахассис вақтинча меҳнат қилмоқда.

Консулхона вакиллари иш шароити, иш берувчи ва ишчилар ўртасида ўрнатилган ҳуқуқий муносабатлар билан яқиндан танишди.  «Мерей Азия Строй ЛТД» корхонаси  раҳбари К.Кочкаров бу ҳақда сўзлаб берди.

Меҳнат мигрантларини безовта қилаётган масалалар ўрганилди, уларнинг саволларига жавоб берилди ва консуллик хизматлари кўрсатилди.  

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегараларнинг очилиши, авиақатновлар тикланиши, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш масалаларида тушунтиришлар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Кореяда ...

Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Корея Республикасининг Ульсан шаҳрида...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жанубий Кореядаги...

Сеулдаги элчихона «Олтин дафтар»ига кири...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган мамлакатимизда ин...

Сўнгги янгиликлар