Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Апрель/2020   Иқтисодиёт

Қозоғистон Республикaси сaвдо вa интегрaция вaзири ўринбосари билан музокаралар ўтказилди


ТОШКЕНТ, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қозоғистон Республикаси сaвдо вa интегрaция вaзири ўринбосари К.Торебаев билан видеоконференцалоқа форматида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар коронавирус пандемиясининг икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмига салбий таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни муҳокама қилди. Икки вазирлик даражасида самарали мувофиқлаштириш ва яқин ҳамкорликни давом еттириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки давлатнинг чегара постлари орқали юкларнинг транзит вақтини қисқартириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ташилаётган юк автотранспорт воситалари тўғрисида тезкор ва тўғридан-тўғри маълумот алмашиш механизми келишиб олинди.

Музокаралар якунида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқишни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Фискал институтини ташкил э...

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтини ташкил этиш бўйича музокараларнинг икки ...

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Франция компания...

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раҳбарияти Франциянинг «Schneider Electric» компанияси вакиллари б...

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси...

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш, эксплуатация қилиш тартиби в...

Сўнгги янгиликлар