Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июль/2021   Долзарб

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди: Ўзбекистон Президентининг нутқида илгари сурилган барча ташаббуслар Марказий Осиёнинг янада фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшади

ТОШКEНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг "Дунё" ААга қисқача интервью берди.


- Минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасидаги сермазмун сиёсий мулоқот ва дўстона муносабатлар, шубҳасиз, барча соҳалардаги ҳамкорлигимизнинг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ташаббуслари туфайли Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасида фаол сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда ва бу барча бешта давлатнинг минтақавий интеграциясига ёрдам бермоқда.

2018 йил Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан Нур-Султон шаҳрида давлат раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди, 2019 йил эса мазкур мулоқот Тошкентда ташкил этилди. Шуни таъкидлашни истардимки, Тошкент учрашувида давлатларимиз ХХI аср руҳига йўналтирилган дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаши зарурлиги ҳақидаги тушунчага келинди. Айни кунларда мазкур ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Биз “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси учун Ўзбекистон раҳбариятини табриклаймиз ва Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Мазкур анжуманнинг аҳамияти Афғонистондаги бугунги вазиятни назарда тутганимизда янада ошади.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муносабатларни тарихдан келиб чиқиб сермазмун шарҳлади, шунингдек, минтақалараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди.

Биз Ўзбекистон раҳбари нутқида илгари сурилган барча ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Уларнинг Марказий Осиёни янада гуллаб-яшнаши ва Жанубий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишига ишонамиз.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Иқтисодий ҳамкорли...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотинин...

Хориждаги ватандошлар Давлат герби куни ...

Шарқий Англия университетининг тарих мактаби ўқитувчиси Шерзод Мўминов “Дунё” ахборот аген...

Жанубий Кореядан муносабат: Онлайн-самми...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти ...

Сўнгги янгиликлар