Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Сиёсат

Қозоғистонда ҳукуматнинг янги аъзолари қасамёд қабул қилди


ТОШКEНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев  ҳукумат аъзоларини тайинлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» агентлигининг маълум қилишича, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ўз лавозимини сақлаб қолди. Унинг номзоди илгари ҳам Мажлис томонидан маъқулланган эди.

 Жумладан, ҳукумат таркибида қатор ўзгаришлар юз берди. Унга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари вазифасини ҳам бажаради.

Ҳукумат йиғилишида, шунингдек,  янги миллий иқтисодиёт вазири Ассет Иргалиев, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов қасамёд қабул қилди.

Қозоғистон ҳукумати 10 январь куни парламент қуйи палатаси депутатлари сайловидан сўнг истеъфога чиққан эди.

«Казинформ» Бош вазир Асқар Маминнинг «Биз иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини кучайтиришимиз, сармояларни жалб қилишимиз, янги технологияларни ривожлантиришимиз, экспортни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шу муносабат билан биз аниқ натижаларга эришиш учун ўз йўлимизда давом эттиришимиз шарт »,- деган сўзларини келтирган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Ҳаёт биздан ақл-и...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғил...

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти...

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб ...

Ўзбекистон Президенти:Давлат улуши бўлга...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда...

Сўнгги янгиликлар