Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Июнь/2020   Илм-фан

Қозоғистонда ўзбек миллий адабиёти онлайн-китоб марафони ўтказилди


НУР-СУЛТОН, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан Қозоғистон аҳолиси ва ушбу қўшни мамлакатда яшаётган ватандошларимиз ўртасида ўзбек адабиётига қизиқиш уйғотиш ва фаол ижодий ўқишга жалб қилиш мақсадида Нур-Султон шаҳрининг марказий кутубхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 февралидан 30 мартигача “Ёзувчи юбилейи–китобхон учун байрам” онлайн-китоб марафони ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда ўзбек адабиёти намоёндалари, ёзувчи ва шоирлар рўйхати тузилиб, Нур-Султон шаҳри марказий кутубхонасига тақдим этилди.

2020 йил юбилей ёшида бўлган ўзбек адиблари асарларини ўқиб мутолаа қилган марафон иштирокчиларидан ғолиблар аниқланиб, дипломатик ваколатхона томонидан қимматбаҳо совғалар (электрон китоблар, планшет, смартфон ва бошқалар) билан муносиб тақдирлаш мақсадида куни кеча Ўзбекистон элчихонаси биносига тадбир ғолиблари ва иштирокчилари таклиф этилиб, тантанали маросим ўтказилди.

Элчи Саидикром Ниёзхўжаев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан китобхонликни ривожлантириш ҳамда шаҳар ва туман кутубхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар вамазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида атрофлича таништирди.

Ўз навбатида, Нур-Султон шаҳри марказий кутубхонаси раҳбари Г.Мадибаева Ўзбекистон элчихонасига ушбу тадбирни уюштиргани ва ёш китобхонларга қаратилган эътибор учун самимий миннатдорлик изҳор этиб, келгуси самарали ҳамкорликка тайёр эканини қайд этди.

Танлов якунига кўра, 1-ўринни Дилноза Абдужабборова, 2-ўринни Бакитжамал Битенова ва 3-ўринни Адиля Рахматулаевалар эгалладилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Европада стартап лойиҳалар яратиш бўйи...

Ўзбекистонда Туркия билан ҳамкорликда те...

“INNOWEEK-2020” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Инновацион ривожл...

Ўзбекистон стартапчилари лойиҳалари «IТ-...

Тошкент шаҳридаги «IТ-Парк»да хорижий инвесторларни маҳаллий стартап лойиҳалар билан таниш...

Сўнгги янгиликлар