24/Май/2022 Марказий Осиё
ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Қозоғистон таклифига биноан, МДҲ кузатувчилар миссияси ва унинг штаби 21 майдан бошлаб Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўйича бўлажак республика референдуми мониторингига киришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, миссияни МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошқаради.
Референдумни кузатиш доирасида МДҲ кузатувчилар миссияси штаби вакилларининг Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров билан учрашуви бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси раиси референдум кампаниясининг бориши ва унга тайёргарлик бўйича сайлов органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўз навбатида, МДҲ кузатувчилари ўзларининг миссияси фаолияти Қозоғистон қонунчилигига, Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган ҳужжатларга, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрларига асосланган ҳолда олиб борилишини қайд этдилар.
Эслатиб ўтамиз: Қозоғистон Президенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича миллий референдум 5 июнь куни ўтказилишини белгилаган.