Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Март/2021   Марказий Осиё

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммити чақирилмоқда


ТОШКEНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Жорий йил 31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий Кенгаш) норасмий саммити бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қозоғистоннинг «Казинформ» давлат ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан жорий йил 31 март куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади», дея маълум қилган агентлик.

Унга кўра, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларнинг барча раҳбарлари ва ушбу ташкилотда кузатувчи бўлган Венгрия Бош вазири форумда иштирок этишини тасдиқлаган. Саммит якунида Декларация имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши қатор туркий тилли мамлакатларни бирлаштиради (аъзо давлатлар -Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат - Венгрия).

Ташкилот котибияти Истанбул шаҳрида (Туркия) жойлашган. Ўзбекистон 2019 йил 14 сентябрь куни Туркий Кенгашга аъзо бўлган.

Мавзуга оид

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакч...

Жорий йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти доирасида “Мар...

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга к...

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги делегация кеч...

МОХИ: Кўп қиррали ҳамкорлик бўйича белги...

“Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат мустақи...

Сўнгги янгиликлар