Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ватандошларимизнинг Ўзбекистон Президенти сайловида иштироки учун барча шароитлар яратилмоқда


ОҚТОВ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Оқтовдаги бош консули Отабек Турсинбеков «Аллаяр жоли» қорақалпоқ этно-маданият уюшмаси раиси Нийетбай Ўрозбоев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нийетбай Ўрозбоев ўзи раҳбарлик қилаётган уюшма фаолияти ва Ўзбекистон Бош консулхонаси билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар бўйича режалари ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Бош консул уюшма раисини жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши билан таништирди.

Бош консулхона ҳузурида Қозоғистоннинг Манғистау, Атирау, Актобе ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун 22-сонли сайлов участкаси очилгани таъкидланди.

Оқтов шаҳрида жойлашган «Интер строй Актау» МЧШда (15 октябрь), 18/А кичик тумандаги «Заман» ва  «Актау БиСи Строй» МЧШда (17 октябрь), 19-/А кичик тумандаги «Ондасин Строй»  МЧШ (19 октябрь) ва 32-кичик туманда жойлашган Ш.Есенова номидаги Каспий давлат технология ва муҳандислик университетида (20 октябрь) муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилмоқда.

Суҳбат чоғида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларини ўтказишнинг ташкилий жиҳатларига, шунингдек, Манғистау вилояти ҳудудида истиқомат қилаётган сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий тадбирда иштирокларини уюшқоқлик билан ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси: Апрель ойида АҚШд...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов «Project C.U.R.E.» нодавлат нотижорат ташкилотининг хориж...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси Ҳаз...

Бугун Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ...

Ўзбекистон - Буюк Британия парламентлара...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов Бирлашган Қироллик Лордлар палатаси ...

Сўнгги янгиликлар