25/Март/2023 Жамият
ҚОЗОН, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси Уфа шаҳридаги «Евразия» ўзбек миллий-маданий маркази билан биргаликда яшариш ва янгиланиш айёми — Наврўзи олам байрами тадбирларини ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон диломатлари ва «Евразия» ўзбек миллий-маданий маркази фаоллари ўз чиқишларида иштирокчиларни Наврўз байрами билан табрикладилар. Шунингдек, баҳор фаслининг кириб келиши яхши кайфият, қувонч, хурсандчилик ва келажакда яхши ҳосил яратиш гарови вақти эканлиги таъкидланди.
Байрам тадбирида хушовоз хонандалар ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар ва улашилган миллий таомлар барчага байрамона кайфият ҳамда кўтаринкилик бахш этди.