Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Сентябрь/2020   Илм-фан

“QS Global Education News” номли нуфузли журналда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасаси тўғрисида мақола чоп этилди


ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Англияда чоп этиладиган QS Global Education News хабарномасида “QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти” сарлавҳаси остида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг эришаётган натижалар тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2019 йилда Quacquarelli Symonds (QS) халқаро рейтинг агентлигининг Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида 301-350 ўринда қайд этилиши мамлакатларимиз олий таълим муассасалари тарихида эришилган юқори натижа бўлган эди. Мазкур натижа QS нинг 2020 йилги йиллик ҳисоботи (Yearbook) да ҳам ўз аксини топди.

ЎзА манбасида қайд этилишича, мақолада, институтнинг QS EECA рейтингидаги иштироки, ёшларга яратилган глобал стандартлар асосидаги юқори сифатли таълим олиш имконияти, илмий ҳамда академик изланишлар учун хизмат қилаётган лабораториялар ҳақида маълумотлар келтирилади. Пандемия шароитида бўлса-да, таълимда узлуксизлик таъминлангани таъкидланади.

QS-GEN (Global Education News) хабарномаси QS WOWNEWS журнали вориси бўлиб, жорий йилнинг август ойида биринчи сонини нашр қилди. Хабарномада дунё ОТМлари янгиликлари, шу жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар ютуқлари, дастур ишланмалари, илмий ютуқлар, инновациялар, халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик доирасида тузилган шартномалар, талабалар шаҳарчаси ва ОТМ ҳузуридаги илмий марказ ҳамда лабораториялар фаолияти ҳақидаги муҳим янгиликлар бериб борилади.

Мавзуга оид

Туркия билан ўрмон хўжалиги йўналишида қ...

Томонлар халқаро пандемия туфайли жорий этилган чекловлар ниҳоясига етгач, Туркия универси...

Хориждаги ватандош иштирокида «Электрон ...

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти ва Ломоносов номидаги Моск...

Махсус дастур доирасида Финляндия стомат...

Тошкент давлат стоматология институтида Финляндиянинг JAMK амалий фанлар университети била...

Сўнгги янгиликлар