Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Июль/2022   Изоҳлар

Рамиз Алекперов: Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий ва дипломатик ташаббуслари минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор яратади

КОБУЛ, 15 июль. /«Дунё» АА/. БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (МООНСА) раҳбари Рамиз Алекперов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюция ҳақидаги фикрларни билдирди, «Дунё» АА мухбири.


- Ўзбекистон ташаббуси билан БМТнинг ушбу резолюцияси қабул қилинганини қутлайман. Ушбу тадбир халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсати нақадар тўғри йўлда эканининг юксак эътироф этилаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз вақтида илгари сураётган сиёсий ва дипломатик ташаббуслари минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади.

Ҳужжат иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг транспорт, транзит ва сармоявий салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Резолюция Афғонистоннинг иқтисодий ривожланиши ва минтақалараро иқтисодий жараёнларга интеграциялашувига, шунингдек, ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид

Буюк Британиядан муносабат: «Очиқ бюджет...

Ўзбекистонда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тад...

ИТСВ давлатимиз раҳбарининг «Термиз» эрк...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз веб-саҳифасида Ўзбекистон Президентининг «Термиз...

Франциядан муносабат: Марказий ва Жануби...

“Art et Traditions Populaires Salmorenc” уюшмаси (Франция) бош директори Николя Шарлети...

Сўнгги янгиликлар