Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Июль/2021   Медиа

Расмий Тошкентнинг янгича ёндашувлари Марказий Осиёнинг барча пойтахтларида қўллаб-қувватланмоқда


СИНГАПУР, 27 июль. /«Дунё» АА/. Сингапурда нашр этиладиган  «InDiplomacy» журнали веб-сайтида «Ўзбекистоннинг йирик трансминтақавий боғлиқликни яратиш стратегияси» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда ёзилишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан кейин Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорлик,  барқарор тараққиёт маконини яратиш мақсадида очиқ, проактив, прагматик ва конструктив ташқи сиёсат юритишга киришган.

«Расмий Тошкентнинг янгича ёндашувлари Марказий Осиёнинг барча пойтахтларида қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса минтақадаги ижобий ўзгаришларга асос бўлди, - дейилади мақолада. - Хусусан, сўнгги йилларда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида сифат жиҳатидан муҳим ўзгаришлар юз берди. Минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига асосланган тизимли сиёсий мулоқот яратилди. Буни 2018 йилдан бошлаб Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувларини ўтказиш амалиёти жорий этилгани ҳам тасдиқлайди».

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзаро боғлиқлик режалари глобал аҳамиятга эга экани таъкидланади. Чунки макроиқтисодий вазиятни яхшилаш ва аҳоли зич жойлашган дунёнинг ушбу икки минтақаси – Марказий ва  Жанубий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш халқаро хавфсизликка ижобий таъсир кўрсатади. «Бу билан ушбу ташаббусни Ўзбекистоннинг халқаро тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш ва сақлаб қолишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга бўлган интилишларининг яна бир инъикоси сифатида баҳолаш мумкин», - деб ёзади  «InDiplomacy».

Мавзуга оид

Ўзбекистонга визасиз кириш режими жорий ...

Ўмон Султонлиги матбуоти мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистон ижтимой-сиёсий ҳаётида содир б...

Мирзо Улуғбекнинг ҳаёт йўли ва илмий фао...

Покистонда чоп этиладиган етакчи «The National Herald Tribune» газетаси саҳифасида «Улуғбе...

«Les Echos» газетаси Ўзбекистон иқтисоди...

Франциянинг етакчи «Les Echos» нашрида “Covid: давлатлар салоҳиятига қараб иқтисодий тикла...

Сўнгги янгиликлар