Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2020   Буюк ғалабага 75 йил

Ремко Рейдинг: Ўзбекистон Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва қурбонлари хотирасини юксак қадрлашига яна бор амин бўлдим


АМСТEРДАМ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвада ўтган ҳарбий параддаги иштироки мамлакатимизнинг хориждаги  дўстлари ва уруш йиллари ҳалок бўлган аскарлар хотирасини абадийлаштиришга хайрихоҳ ташкилот томонидан олқишланмоқда.

Хусусан, Нидерландиядаги «Совет шон-шараф  майдони» фонди директори, журналист ва тарихчи Ремко Рейдинг «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда Москвада ўтган парад ва унда давлатмиз раҳбари иштироки ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москва шаҳрида ўтказилган тантаналарда иштирок этаётганидан хурсандман, – деди Ремко Рейдинг. – Умрини Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасини ўрганиш ва абадийлаштиришга бағишлаган инсон сифатида айтишим мумкинки, уруш пайтида Амерсфорт концлагерида отиб ўлдирилган 101 нафар ўзбек аскари хотирасининг унутилмаслиги мен учун муҳимдир.

Мустақил Ўзбекистон тарихида мамлакатнинг Қуролли Кучлари вакиллари биринчи бор Қизил майдондаги парадда қатнашиши ҳақида хабар топгач, Ўзбекистон уруш қатнашчилари ва уруш қурбонлари хотирасини амалда шарафлашига яна бир бор амин бўлдим.

Ўзбекистонда бир неча бор бўлдим. Серқуёш юртингизга сафарларим чоғида мамлакатингиз халқининг Буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшгани, фронт ўчоғидан эвакуация қилинган миллионлаб қариялар, аёллар ва болаларни оиласига қабул қилгани тўғрисидаги янги-янги маълумотлар билан танишиб боряпман.

Шу йил 9 май куни Тошкентда муҳташам Ғалаба боғи очилди. У ўзбек халқининг мардлиги, олижаноблиги, саховати ва меҳрибонлигининг тимсолига айланди.

Шунингдек, менга музейда Нидерландияда нацизм қурбонига айланган 101 нафар ўзбек аскарлари тақдирига бағишланган махсус бўлим мавжудлиги ҳақида хабар беришди.

Тез орада Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюриб, мемориал мажмуа тўпламларини бойитишга ва Нидерландия тупроқларида кўмилган ўзбек аскарларининг шахсини аниқлашга ўз ҳиссамни қўшаман деб умид қиламан.

Мавзуга оид

Мадридда Иккинчи жаҳон урушида ҳалоқ бўл...

1936-1939 йилларда Испания фуқаролар урушида жанг қилган совет кўнгиллилари хотирасига ўрн...

Жомбойлик қаҳрамон командир – Аҳмаджон Қ...

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонлар қалбида битмас жароҳат қолдирди....

Минскда ўтган фотокўргазмада ўзбек жангч...

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлат Ҳамдўстлигига раислиги доирасида жорий йилнинг...

Сўнгги янгиликлар