Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Июнь/2022   Экспорт

Ригада Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик кластерларидан бирининг Болтиқбўйи ваколатхонаси ва шоу-руми очилди

РИГА, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик кластерларидан бири «Art Soft Holding»нинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги биринчи ваколатхонаси - «Art Soft Europe» ва шоу-румининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Латвия томондан ҳамкор «Shipleart» (AP Holding) компанияси бўлиб, унинг негизида Республика товар-хомашё биржасининг Европа ваколатхонаси (UZEX) ташкил этилган.

«Art Soft Europe» фаолиятининг бошланиши ҳақидаги ҳужжат «Art Soft Holding»  кластери бош директори Равшанбек Шамсиддинов ва «AP Holding» бошқарув қўмитаси раиси Алесандр Петров томонидан имзоланди.

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов иштирокчиларга Ўзбекистон тўқимачилик саноатида эришилган ютуқлар, шу жумладан меҳнат ҳуқуқларини таъминлашни тубдан яхшилашга қаратилган ислоҳотлар, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган  товарларнинг кенг ассортиментини Европа Иттифоқи бозорига экспортини рағбатлантириш бўйича «GSP+»  имтиёзли савдо тизимининг бенефициар мақомини берилиши, Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳақида  сўзлаб берди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз экспортчиларини ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кенг турдаги товарларни Болтиқбўйи ва Европа бозорларига етказиб беришни сезиларли даражада ошириши, транспорт ва логистика соҳасидаги Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигининг фаоллашишига хизмат қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Art Soft Holding» кластери «Наманган момиқ сочиқлари» МЧЖ негизида 2009 йилда ташкил этилган. Холдинг 100 фоиз маҳаллий хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқаради. Кластер таркибидаги фермер хўжаликлари 60 минг гектар ерда пахта етиштиради. Унинг корхоналарида эса 7 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Экспорт ҳажми йилига 50 миллион доллардан ошади.

Мавзуга оид

Польша Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазирлиги...

Ўзбекистон январь-апрель ойларида 30,8 м...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимиз жорий йил январь-апре...

Ўзбекистон жорий йил январь-август ойлар...

Жорий йил январь-август ойларида Ўзбекистон 19 хорижий давлатга 6 миллион долларлик 7 мин...

Сўнгги янгиликлар