Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Февраль/2020   Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти

Рихиати Салиҳ Нажиб: Бухоро қадим маданиятларни ўзида мужассам этган

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2020 йилда «Бухоро – Ислом олами маданияти пойтахти», деб эълон қилингани муносабати билан мамлакатимизда бўлиб ўтадиган маданий тадбирларни ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси – АЙСЕСКО вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Жорий йилнинг 15 апрель куни Бухоро шаҳрида « Бухоро – Ислом олами маданияти пойтахти» тадбирларининг тантанали очилиш маросимини ўтказиш режалаштирилган. Унда 60 дан ортиқ мамлакатдан 300 дан зиёд меҳмон, шу жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар маданият вазирлари, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, илмий-тадқиқот марказлари олимлари иштирок этиши кўзда тутилган.

– Бухорога Ислом олами маданияти пойтахти мақоми берилиши муносабати билан йил давомида қатор маданий, маърифий тадбирлар ўтказилиши белгиланган, – деди маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова. – «Ислом дунёси маданий меросида Ўзбекистоннинг тутган ўрни», “Имом Бухорийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуларида анжуман, шунингдек, халқаро илмий-амалий форумлар, хаттотлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари бўлиб ўтади. Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланган тадбирлар ҳам айни дастур доирасида ташкил этилади.

Маданият вазирлигида АЙСЕСКО делегацияси билан учрашувда ноёб исломий қўлёзмаларни нашр этиш, Ўзбекистон олимлари ҳақида ўзбек, араб ва рус тилларида китоблар чоп этиш, Бухородаги “Энг яхши маданий лойиҳа”, “Энг яхши ҳунармандчилик намуналари” йўналишларида АЙСЕСКО мукофотини таъсис этиш масалалари муҳокама қилинди.

– Бухоро қадим маданиятларни ўзида мужассам этган шаҳар, – деди АЙСЕСКО масъул вакили Рихиати Салиҳ Нажиб. – Бу галги ташриф давомида Бухорода бўлиб, тадбирларга тайёргарлик жараёни билан танишдик, вилоятда байрамга юқори тайёргарлик кўрилаётганига гувоҳи бўлдик. Маданий анжуманлар кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан ўтишида бизда шубҳа йўқ.

 

Жобир ХЎЖАҚУЛОВ,

“Дунё” АА

Мавзуга оид

Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти...

Бухоро – жаҳоннинг энг қадимий ва тарихий-меъморий обидаларга бой гўзал шаҳарларидан бири....

«Кампирак девори»нинг узунлиги 336 кило...

Бухоро тарихи ҳақидаги асл ҳақиқатлар шаҳардаги қадимий бинолар ва бугунги кунда айрим жой...

Ўмон Султонлигининг «Вижхат» газетасида ...

Ўмон Султонлигининг ихтисослашган «Вижхат» газетасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаёт...

Сўнгги янгиликлар