Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Биласизми?...

Риштон Халқаро кулолчилик форумига тайргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/.  Жорий йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.

 Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталари маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли филмлар намойишлари, устахоналарга экскурсиялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

 Форум якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда «Қуёшли маҳалла» махсус та...

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамко...

Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида А...

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматлари...

Мамлакатимиздаги кўп болали оилалар сони...

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида кўп болали оилалар сони жам...

Сўнгги янгиликлар