Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Август/2020   COVID-19

Роберт Кох институти экспертлари коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга кўмаклашиш учун Тошкентга келмоқда


БЕРЛИН, 21 август. /«Дунё» АА/. COVID-19 коронавирусига қарши курашда қўллаб-қувватлаш, ўзларининг тажрибалари билан амалий кўмак бериш мақсадида дунёнинг қатор етакчи давлатлари тиббий клиникалари, марказлари, институтлари вакиллари, малакали шифокор ва экспертлари Ўзбекистонда бўлиб, бу борада жойларда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда, яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, Ўзбекистонннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан Германиянинг жамоат соғлиғини сақлашда нуфузли ташкилот саналган Роберт Кох институти вакилларидан ташкил топган делегация бугун «Uzbekistan airways» авиакомпанияси самолётида ташкил қилинган махсус чартер рейс билан Франкфурт-Майн шаҳридан Тошкентга учиб кетди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур 10 кишилик делегация Роберт Кох институтининг етакчи эксперт ва мутахассислари, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникаларининг юқори малакали шифокорлари, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакилларидан ташкил топган.

Германиялик мутахассислар ташриф давомида республика коронавирусга қарши кураш штаби масъуллари билан биргаликда бугунги кунда COVID-19га қарши курашдаги вазиятни таҳлил этиб, тегишли тавсиялар тақдим этади. Шунингдек, вилоятлардаги шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда ўз тажрибалари билан ўзбекистонлик ҳамкасбларига амалий кўмак беришлари кўзда тутилган.

«Дунё» АА мухбири делегация раҳбари Роберт Кох институти Халқаро соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари, Халқаро соғлиқни сақлаш ахборот маркази раҳбари, доктор Андреас Янсен билан сафар олдидан  суҳбатлашди.

— Ўзбекистонга сафаримиз мамлакатингизнинг Германиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидлаш жоиз, — деди Андреас Янсен. — Ташрифдан кўзланган мақсад – коронавирус туфайли юзага келган вазиятда мамлакатингиздаги ҳамкасбларимизга кўмаклашишдан иборат. Делегация таркибида COVID-19га қарши курашда етарли малака тўплаган тажрибали экспертлар, мутахассис ва шифокорлар жалб қилинган. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг икки вакили ҳам бизга ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими ва унинг COVID-19га қарши курашдаги фаолияти билан танишиб, тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш, лабораториялар иш услуби, шунингдек, вилоятлар ва ҳудудларда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган шифохоналар имкониятлари, бирламчи тиббий-профилактика муассасаларидаги шароитларни кўздан кечирамиз. Соҳада эришилган ютуқ ва тажриба алмашиб, ўз тавсияларимизни берамиз. Шу билан бирга, ўзбекистонлик мутасаддилар билан биргаликда, COVID-2019 га қарши курашда самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Сафар доирасида Ўзбекистоннинг тегишли тиббий марказ, муассаса ва илмий тадқиқот институти билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари ҳам ўрганилади.

Мавзуга оид

Яна 5 нафар ҳамюртимиз коронавирусдан бу...

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Республика ихтисослаштирилга...

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши...

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарор...

Нурмат Отабеков: Уйда қолиб, ортиқча мул...

анитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитари...

Сўнгги янгиликлар