Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

30/Сентябрь/2021   Жамият

Россия Бош прокурори «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди


ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Россия Бош прокурори Игорь Краснов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош прокуратура маълуи қилишича, тадбирда Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Президенти Шавкат  Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилди ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Мулоқот натижасида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Россия Бош прокуратураси ўртасида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури имзоланди.

Тадбир якунида Ниғматилла Йўлдошев Игорь Красновга ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қилди ва уни «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон фуқароларини БААга ишга жалб ...

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси...

Халқаро ташкилотларга аъзолик мажбуриятл...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларид...

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни мунос...

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг...

Сўнгги янгиликлар