Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Ноябрь/2021   Долзарб

Россия элчиси: Биз Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифини интиқлик билан кутаяпмиз


 ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Россиянинг  Тошкентдаги элчиси  Олег Мальгинов Ўзбекистон Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган тантанали маросим ва давлатимиз раҳбарининг нутқи ҳақидаги фикрларини изҳор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА   мухбири.

- Аввало, Ўзбекистон Президентининг нутқи келажакка йўналтирилгани, мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг амалий дастури бўлганига эътиборни қаратмоқчиман. Биз ушбу дастурни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Бу замонавий ривожланаётган, барқарор ва бой давлат стратегияси бўлиб, унда оддий инсонлар ҳокимиятнинг диққат марказида турибди. Ҳамма нарса инсоннинг манфаатига қаратилган.

Ўзбекистон билан муносабатларда сўнгги беш йилда эришилган натижаларни улкан ютуқ деб биламиз. Биз Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Бўлажак ташриф доирасида муҳим музокаралар режалаштирилган ва ушбу воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлишига ишонаман. Чунки давлатларимиз раҳбарлари ўртасида ўзаро ишончга асосланган, очиқ ва самимий муносабатлар, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ёрдам муҳити шаклланган. Ушбу сермазмун алоқалар аниқ ҳужжатлар ва келишувларда яна бир бор ўз ифодасини топади.

Мавзуга оид

МОХИ эксперти: Президент Шавкат Мирзиёев...

Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими А.Баязитов «Дунё» ААга тақдим этган шарҳи...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муас...

Элчи Дилшод Аҳатов Ҳиндистоннинг Панжоб штати Лудианада жойлашган “PCTE Group of Institute...

Туркиядан муносабат: Ахборот соҳасидаги ...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи Туркия эксперт-таҳлил жамоатчилиги вакилла...

Сўнгги янгиликлар