Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Октабрь/2020   Долзарб

Россия элчиси: мамлакатларимиз халқаро майдонда анъанавий тарзда бир-бирига мос ёки яқин позицияларда ҳаракат қилишади


ТОШКEНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиши муносабати билан «Дунё» АА мухбирига ўз қарашини билдирди.

— 13 октябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Россия ва Ўзбекистон 2021-2023 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди.  Бу БМТ тизимидаги ташкилотлар доирасида мамлакатларимизнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича ўзаро ҳурмат асосидаги ва сиёсийлаштирилмаган мулоқотни ўрнатишга қўшган ҳиссаси кенг эътироф этилганидан далолатдир, — деди дипломатик миссия раҳбари. — Шундай қилиб, халқаро майдонда яқин ҳамкорликда ишлаш учун қўшимча имконият пайдо бўлди.

Мамлакатларимиз халқаро майдонда, айниқса, БМТ доирасида анъанавий тарзда бир-бирига мос ёки яқин позицияларда ҳаракат қилишади. Москва ҳам, Тошкент ҳам БМТ низомида белгиланган мақсадлар ва тамойилларга мувофиқ равишда тенг ва ўзаро ҳурмат асосида ҳамкорлик қилиш тарафдоридир.

Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни БМТ тизимидаги асосий орган , деб ҳисоблайди. Умид қиламизки, Ўзбекистон ва бошқа шерик мамлакатлар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали Кенгашни бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг самарали воситасига айлантириш мумкин бўлади. Унинг фаолияти универсаллик, танланмаслик, холислик, инсон ҳуқуқларининг барча тоифаларига тенг муносабат, маданий ва цивилизацион хилма-хилликка  ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланади.

Мавзуга оид

Афғонистон, Эрон, Япония ва Италияга ави...

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб коронавирус авж олиши,...

Ўзбекистонда тадбиркорларни текшириш «ха...

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ў...

Франсис Гюри: Глобал инновацион индекс р...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Жаҳон интеллектуал мулк ташк...

Сўнгги янгиликлар