Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Долзарб

Россия парламенти юқори палатаси раиси ўринбосари Илёс Умахонов: Ўзбекистон Конституцияси мамлакатни янада ривожлантириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш учун мустаҳкам замин яратди


МОСКВА, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши (юқори палата) раиси муовини Илёс Умахонов мамлакатимиз раҳбарияти ва халқига ўзининг самимий табригини йўллади.

–  Ҳурматли ўзбекистонликлар, азиз дўстлар!

Мен, Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко, сенаторлар корпуси ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Асосий қонуни қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан барча ўзбекистонликларни самимий қутлайман.

Ўзбекистонда Конституцияни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида жиддий ва кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу муҳим ҳужжатни ишлаб чиқиш ғояси 1990 йил июнь ойида Ўзбекистон парламентининг II сессиясида илгари сурилганди. Икки йил давомида мамлакатнинг Бош қомуси матни лойиҳаси устида таниқли олимлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар, депутатлар ва сиёсатчилар иш олиб борди. Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тайёрлашдаги энг муҳим босқич 1992 йилда ташкил этилган умумхалқ муҳокамаси бўлиб, унда бош миллий ҳужжат лойиҳаси матнига олти мингдан ортиқ таклиф киритилди.

Амалдаги Ўзбекистон Конституциясининг асосий ғояси – инсонни давлатнинг энг олий қадрияти сифатида эътироф этилгани, унинг асосий мақсади эса – республика фуқароларига муносиб турмуш даражаси, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имконияти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва миллатлараро тотувлик таъминланганидадир.

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўзбек халқининг орзу-интилишлари ва энг юксак демократик талабларга тўла жавоб берадиган қонун ҳужжатига айлантирган.

Конституциянинг 28 йил давомидаги амалиёти Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти ва қонун устуворлигига асосланган ижтимоий йўналтирилган демократик давлат изчил шаклланиб бораётганини ишонарли тарзда намоён этади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Конституцияси мамлакатни янада ривожлантириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда мустаҳкам замин яратди.

Россия Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришларни доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда жадал тус олди. Бунга мамлакатларимиз раҳбарлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан эришилмоқда. Уларнинг ўзаро ишонч асосига қурилган муносабатлари ва натижаларга эришишга бўлган қатъияти Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожида янги босқичнинг бошланишини белгилади ва унга кучли туртки берди.

Конституциявий тамойил ва меъёрлар асосида ўз фаолиятини олиб бораётган Президентларимиз томонидан яратилган ҳамкорликнинг мустаҳкам замини парламент аъзолари ўртасидаги мулоқот мазмунини ҳам белгиламоқда. Парламентлараро алоқалар ва қонунчилик соҳасидаги яқин ҳамкорлик давлатларимиз конституцияларида белгилаб берилган меъёрларни таъминлашнинг давоми сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

Бугунги янги таҳдид ва хавф-хатарлар шароитида парламент дипломатиясининг давлат ташқи сиёсатининг энг муҳим воситаларидан бири сифатидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу йўналишдаги ҳамкорлик минтақада ҳақиқий маънодаги суверенитет ва барқарорликни таъминлашга қаратилган. Парламентлараро ҳамкорлик ўзаро манфаатларни ҳисобга олишга асосланган долзарб халқаро муаммолар бўйича умумий позицияларни ишлаб чиқишга кўмаклашмоқда.

Умумий тарихимиз, дўстлигимиз ва амалий ҳаракатларимиз Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада муваффақиятли ривожлантиришнинг гарови эканига ишончим комил.

Сизни ишонтириб айтаманки, Россия Федерация Кенгаши парламентнинг минтақалар палатаси сифатида давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун зарур бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Муҳим сана арафасида қардош Ўзбекистон халқига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик ва мамлакатнинг янада равнақ топишини таъминловчи режаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаб қоламан.

Мавзуга оид

Сергелида истироҳат боғи яратилди...

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган экопаркни бориб к...

Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом К...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташриф доир...

Самарқанд форуми ёшларни мавқеини янада ...

Ufuq.de ёшларнинг сиёсий маърифатини яхшилаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти асосчиси ...

Сўнгги янгиликлар