Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Россияда Федерацияси ҳудудларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Россия Федерацияси ҳудудларида жорий йил ноябрь-декабрь ойларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмалари Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, Ўзбекистон билан Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармон доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида  ташкил этилади.

Кўргазмалар 10-14 ноябрь кунлари Самара шаҳрида,  23-24 ноябрда Санкт-Петербург шаҳрида, 1-2 декабрда Қозон шаҳрида ва 15-16 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ҳукумат фармойиши билан масъул ташкилотларга кўргазмаларни самарали ўтказиш билан боғлиқ вазифалар берилган.

Мавзуга оид

Туркиянинг «Komtel» компанияси Ўзбекисто...

Бу ҳақда Тошкентда «IBS/DAS технологияларини Ўзбекистон Республикаси телекоммуникацияси со...

Қарши чўлида савдо терминаллари ишлаб чи...

Электротехника саноати корхоналари фаолиятини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси таркиби...

Ўзбек қовунининг довруғи дунёга ёйилмоқд...

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида Фарғона вилоятид...

Сўнгги янгиликлар