Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июнь/2020   COVID-19

Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топшириш талаб этилади


ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Бундан буён чет эл фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтиши керак. Бу борада Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлашларига рухсат берилмайди.

Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, захм (сифилис) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.

Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун тест топшириши лозим.

Илгари, рўйхатдан ўтиш ва шартнома асосида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга патент олишлари мумкин эди, шундан кейин улар расмий меҳнат шартномаси бўйича ишлаган бўлса, мамлакатдан чиқмасдан яна бир марта қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга эдилар. 17 апрель куни Давлат думаси чет эл фуқароларининг Россиядан чиқиб кетмасдан меҳнат патентларини узайтириш ҳуқуқини қонунийлаштирди.

Мавзуга оид

Тошкент шаҳри билан қатновлар чекланмайд...

Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, авто...

Республика махсус комиссиясининг ахборот...

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасид...

ССВ:Ўзбекистонда коронавирус билан касал...

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 310 нафарни ташкил этмоқда, ...

Сўнгги янгиликлар