Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Август/2020   Вазирлик янгиликлари

Россиядаги элчихонада бош консул бўлиб ишлаган Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди


ТОШКEНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳриддин Хайриддинов 1977 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1999 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўзи туғилган вилоятдаги ўрта мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган, кейинчалик Навоий кон-металлургия комбинати муҳандиси, ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида ва Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида етакчи мутахассис лавозимларида ишлаган. 2017 йилда у мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги бош консули, сўнгра Москвадаги элчихонасида тайинланди.

17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев чет элда ишлаётган фуқароларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда вазирликлар ва идоралар, мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.

Мавзуга оид

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Ташқи ишлар вазирилигида Кадрлар бошқарм...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазири А...

Ўзбекистон номзоди Туркий кенгаш Бош ко...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (...

Сўнгги янгиликлар