Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

Россиялик эксперт: Ўзбекистонда қонунчилик ва суд ислоҳотлари давом этаётгани ривожланиш стратегияси тўғри танланганидан далолат


МОСКВА, 2 сентябрь. / «Дунё» ИА /. Россия Фанлар академиясининг Е.М.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро алоқалар миллий илмий-тадқиқот институти (ИМЭМО) тадқиқотлар маркази ходими Елена Кузмина Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирдаги нутқи юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Елена Кузмина

— Ўзбекистон учун 2020 йил жуда қийин давр бўлди. Мамлакат коронавирус, глобал инқироз ва табиий офатлар каби кўплаб синовларни бошдан кечирди.

Энг муҳими, мамлакатда ҳаёт тўхтамагани ва Ўзбекистонда мавжуд бўлган «миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» тамойили жуда самарали ишлаётгани жуда аниқ кўрсатиб берилди.

Президент нутқида иқтисодиёт тўхтаб қолмагани, балки ривожланиб бораётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди. Олтин-валюта захираларининг ортиши ва янги ишлаб чиқариш тармоқларининг ишга туширилиши, иш ўринлари ва фуқаролар даромадларининг мумкин даражада сақлаб қолиниши шулар жумласидан. Бу ўринда гап, нафақат иқтисодиёт, ижтимоий ва тиббий ҳимоя, соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида, балки фуқаролар ҳаётини ишончли ҳимоя қилиш хусусида бормоқда. Қонунчилик ва суд ислоҳотларининг давом этаётгани Ўзбекистоннинг тўғри ислоҳотлар стратегияси ва ривожланиш стратегиясини танлаганидан далолат.

Мен ушбу йўналишдаги ҳаракатларнинг давом этишини ва Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашини тилайман. Зеро, Ўзбекистонда ва бошқа қўшни давлатлардаги барқарор ривожланиш, ўз навбатида, бутун МДҲ минтақасига, шу жумладан Россиядаги иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид

Дубайдан байрам табриги...

Саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги нишонлан...

Россияда таҳсил олаётган ўзбистонлик тал...

Россиянинг Урал федерал округида таҳсил олаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикаси Муста...

Содиқ Муродов: “Юртдан олисда бўлсак-да,...

Исроил Давлатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар жонажон Ўзбекистонимиз муста...

Сўнгги янгиликлар