Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Россиянинг Челябинск ва Курган шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида доимий яшаётган, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ва олий таълим олаётган фуқароларимиз учун Жанубий Урал аграр университетида Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси томонидан 18 октябрь куни кўчма сайлов нуқтаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жанубий Урал аграр университети ва Жанубий Урал давлат университетида 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Ёшларимиз ўз конституцион ҳуқуқини адо этиши учун яратилган шароитлардан мамнун бўлиб, давлатимиз раҳбариятига ўз миннатдорлигини изҳор этди.

Урал федерал округининг Курган вилоятида 300 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу ватандошларимизнинг Ўзбекистон Президенти сайловида овоз беришини таъминлаш мақсадида бугун Екатеринбургдаги Бош консулхонамиз қошида ташкил этилган 33-участка сайлов комиссияси аъзолари Курган шаҳрида ҳам сайёр сайлов участкасини ташкил этди. Кургандаги фуқароларимиз тадбирда фаол қатнашиб, ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширди.

Мавзуга оид

Қарағанда шаҳридаги ватандошларимиз 14 о...

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари Қарағанда шаҳрида вилоят ва шаҳар ҳоким...

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан транспор...

«The Frontier Post» Америка-Покистон газетасида «Ўзбекистон Афғонистон билан транспорт ал...

Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияс...

Германиянинг «Berliner Telegraph» нашрида «Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кам...

Сўнгги янгиликлар