Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Сентябрь/2022   Ватандошларимиз

Россиянинг Нижневартовск шаҳар кутубхонасига ўзбек тилидаги адабиётлар туҳфа этилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари ватандошлар билан учрашиш мақсадида Тобольск, Сургут, Мегион ва Нижневартовск шаҳарларига ишчи  сафари уюштиришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тобольск шаҳрига сафар давомида ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган 34 нафар, Сургут шаҳрида 28 нафар,  Мегионда 43 нафар ҳамюртларимиз билан бўлиб ўтган учрашув чоғмда уларни ўйлантираётган муаммолар тингланди. Шунингдек, Нижневартовск шаҳрида «Эриэлл Нефтегазсервис» МЧЖда вақтинчалик ишлаётган 43 нафар фуқароларимизнинг ҳам ҳолидан хабар олинди.

Учрашувлар давомида меҳнат муҳожирларига консуллик-ҳуқуқий масалалар, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида амал қилиши ва Бош консулхона томонидан кўрсатилаган хизматлар ҳақида сўз борди.

Учрашув якунида дипломатлар ватандошларимизни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Нижневартовскка сафар давомида ушбу шаҳар кутубхонасига ўзбек тилидаги адабиётлар тўпламини тақдим этдилар.

Мавзуга оид

Наврўз кунлари Ўзбекистон дипломатлари Ж...

Наврўз кунларида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари пенитенциар муассас...

Ўзбекистонлик ишчиларнинг навбатдаги гур...

Кеча Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақс...

164 юртдошимиз Россиянинг Кемерово шаҳри...

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин че...

Сўнгги янгиликлар