Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Октабрь/2020   Жамият

Россиянинг Новосибирск шаҳрида “Тил миллат кўзгуси: Ўзбекистон” мавзусида тадбир бўлиб ўтди


 НОВОСИБИРСК, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси: Ўзбекистон” мавзусида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Россия фанлар академияси қошидаги Давлат илмий техника кутубхонасининг Сибирь бўлимининг конференц-залида ташкил этилган анжуманда Новосибирск вилояти ҳукумати, оммавий ахборот воситалари ва турли миллат вакиллари қатнашди.

Тадбир Ўзбекистон миллий урф-одатлари, туризм салоҳияти ҳамда буюк бобокалонларимиз меросини тарғибот этувчи видеоролик тақдимоти билан бошланди.

 “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниши ўзбек халқининг маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, она тилни ривожлантириш, унинг бетакрор жозибаси ва гўзаллигини кенг намойиш этиш борасида улкан тарихий воқеа бўлгани таъкидланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинганига эътибор қаратилди, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Анжуман доирасидаги бадиий-мусиқий дастурда  ўзбек халқининг буюк шоир ва мутафаккирлари, атоқли давлат ва жамоат арбоблари Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломалар қаламига мансуб асарлардан намуналар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” викторинаси, ўзбек тилидаги тез айтишлар каби кичик мусобақалар ҳам ташкил этилди.   

Россия Фанлар академияси қошидаги Давлат илмий техника кутубхонасининг Сибирь бўлимига беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдим этилди. Мазкур нашрни кутубхона директори Андрей Гуьсков қабул қилиб олди.

Бундай тадбирлар Сибирь федерал округидаги бошқа йирик шаҳарларида ҳам ўтказилади.

Мавзуга оид

Исломободда Ватан ҳимоячилари кунига ба...

Исломободда Ватан ҳимоячилари кунининг 28 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди....

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: та...

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсад...

Ўзбекистон давлат органларида корупцияга...

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбек...

Сўнгги янгиликлар