Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Август/2020   Иқтисодиёт

Россиянинг Новосибирск вилоятига қарийб 200 тонна олма экспорт қилинди


ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Август ойининг ўтган даврида Новосибирск вилоятига (Россия) Ўзбекистондан 198,9 тонна олма экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «infopro54.ru» интернет нашри маълумотига асосланиб.

Бу минтақага хориждан келтирилган олманинг қарийб 80 фоизини ташкил этади.

«Росселхознадзор» ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, карантин тартиби доирасида экспорт қилинаётган барча маҳсулотлар экспортёр мамлакатлар фитосанитария сертификатларига эга.

Мевалар “Карасук” фитосанитария карантин постида Россия Федерациясининг давлат чегарасида, шунингдек, маҳаллий бозорларга ва вақтинча сақлаш омборларига олиб киришда текширувдан ўтказилди. Ўзбекистон олмаси аллақачон Новосибирск шаҳри ва Новосибирск вилояти ҳамда Россиянинг бошқа ҳудудларига сотувга чиқарилди.

Мавзуга оид

Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ўсиш ...

Ишчи гуруҳ дастлаб Жиззах вилоятини минтақавий ривожлантириш дастурида белгиланган вазифал...

Финляндия Инсон хавфсизлиги бўйича кўпше...

Финляндия Республикаси Ўзбекистонда Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпше...

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида с...

Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз ташқи савдо айланмасида ўнта етакчи хорижий давлат...

Сўнгги янгиликлар