Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Таълим

Самарқанд давлат университети ва Боку давлат университетлари вакиллари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди


БОКУ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихона томонидан Самарқанд давлат университети (СамДУ) ва Боку давлат университетлари (БДУ) вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда СамДУ проректори Мухтор Носиров ва БДУ проректори Шахин Панахов, профессор ва ўқитувчилар иштирок этди.

М.Носиров университет XV асрда Мирзо Улуғбек томонидан ташкил этилгани, у Марказий Осиёдаги энг қадимги таълим муассасаси эканини таъкидлади. Замонавий илмий фаолият, устувор лойиҳалар, чет эллик шериклар ва бошқа олий билим юртлари билан амалга оширилаётган илмий ҳамкорлик ҳамда  СамДУ қошида Озарбайжон маданий маркази фаолияти ҳақида маълум қилинди.

Айни пайтда олий таълимга қизиқиш билдираётган ёшларнинг сафи кенглиги, соҳадаги ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиб, янги авлод ўқитувчилари тайёрлаш ва академик кадрлар малакасини оширишга катта эҳтиёж сезилаётгани қайд этилди. Озарбайжон томонига педагоглар, талабалар ва академик кадрлар алмашинуви таклифи билдирилди.

Шахин Панахов СамДУ томонидан берилган таклифларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У икки дипломлилик ташаббусини илгари суриб, бу жараённи амалга ошириш учун биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни зарурлигини айтди.

Учрашув натижасида томонлар муҳокама қилинган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиш ва ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони Ўзбекистонга қадимий н...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Подшоҳ Файсал номидаги тадқ...

МОХИ директори Марказий Осиё мамлакатлар...

Кеча Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика ...

Ўзбекистон элчихонаси: ТДИУда Буюк Брит...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Порт...

Сўнгги янгиликлар