Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Март/2021   Сиёсат

Самарқанд мезбонлигида ўтадиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик кўриш вазифалари тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 1 март. /«Дунё»  АА/.  Ўзбекистон Президентининг «2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда 2022-2023 йилларда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган қатор анжуманлар, форумлар, фестивалларни ва бошқа юқори даражаги халқаро сиёсий, иқтисодий, маданий, туристик ва спорт тадбирларини сифатли ташкил этиш бўйича тайёргарлик  кўриш ва уларни юксак савияда ўтказиш вазифалари белгиланди.

Хусусан, фармойишга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб Саммитни юқорида савияда ўтказилшга қаратилган комплекс тайёргарлик ва ташкилий тадбирларни  амалга ошириш, Саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқишни таъминлаш, ушбу фармойиш, ундан келиб чиқадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва «йўл хариталари»да белгиланадиган вазифаларнинг ижросини қатъий мониторинг қилиб бориш ва бошқалар белгиланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Самарқанд шаҳрида инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш  каби вазифаларни амалга ошириш учун доиммий ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди.

Фармойишга кўра, Ташқи ишлар вазирлигига хорижий давлатлардан, хусусан Хитойдан халқаро йирик тадбирларни ташкил этиш бўйича илғор тажрибага эга эксперт ва мутахассисларни жалб  этиш ва Саммит доирасида таклиф қилинадиган таржимонлар рўйхатини тузиш ҳамда тадбирларда синхрон таржима қилиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юклатилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан «www.sco-summit2022.uz» веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.

Ҳужжатга кўра, Саммитнинг халқаро ва  маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида «Саммит медиа маркази»ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб  чиқилади.

 Фармойишга биноан, вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан жорий йилда ҳар ойда бир маротаба, 2022 йилда эса ҳар 15 кунда Комиссияга маълумот бериб боради.

Мавзуга оид

МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирли...

Ўзбекистон Республикасининг МДҲга раислиги доирасида, 2020 йилнинг 26 август куни Ҳамдўстл...

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилга...

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг ...

Шавкат Мирзиёев: Халқимизнинг букилмас и...

Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли рав...

Сўнгги янгиликлар