Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Июнь/2021   Илм-фан

Самарқанд шаҳрида «Мотуридия таълимоти ва замонавийлик» мавзусига бағишланган халқаро тадбир ўтказилади


CАМАРҚАНД, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йил  16 июнь куни Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро тадқиқотлар маркази томонидан «Мотуридия таълимоти ва замонавийлик» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн-симпозиум ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Имом Мотуридий халқаро тадқиқотлар марказидан маълум қилишларича, буюк аллома ва унинг издошларининг бой илмий мероси ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур анжуманда Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро тадқиқотлар марказлари, ICESCO, IRCICA, Малайзия ислом тадқиқотлари институти, Ал-Азҳар мажмуаси (Миср), Селжуқ университети (Туркия) сингари  ислом оламидаги нуфузли илмий мажмуалар олимлари иштирок этади. Шунингдек,  Миср, Иордания, Туркия, Германия, Швеция, Франция, Босния ва Герцеговина, Россия, Малайзия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Афғонистондан  мотуридийшуносларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

 Анжуман дастуридан Имом Мотуридий таълимоти ва унинг бугунги кундаги аҳамиятига оид қатор маърузалар ўрин олган.

Халқаро тадбир доирасида, шунингдек, Имом Мотуридий  маркази  томонидан ўзбек тилига таржима қилинган  Мотуридийнинг  «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг 29-томи,  Али Қорининг   «Шарҳ аль-фиқҳ аль-Акбар», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ал-Ҳидоя» ва бошқа китобларнинг  тақдимоти ва  талабалар ўртасида ўтказилган «Имом Мотуридий издошлари» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Мавзуга оид

Хориждан туриб рўйхатдан ўтган абитуриен...

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун хориж...

«Ипак йўли» туризм халқаро университети...

«MARA» технология университети дунёдаги йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Униве...

Тошкент давлат юридик университетида АҚШ...

Тошкент давлат юридик университетида 10 апрель соат 10:00 да АҚШнинг Гонзага университети ...

Сўнгги янгиликлар