Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Ноябрь/2021   Жамият

Самарқанд шаҳридаги халқаро симпозиум доирасида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига пресс-тур ташкил этилди


САМАРҚАНД, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳрида маданий меросни бошқариш мавзусига бағишланган халқаро симпозиум доирасида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига пресс-тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбирлари Фарида Исломова ва Шерзод Ибрагимов (фото).

 Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Жанубий Корея Маданий мерос фонди ва Маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида 2020 йилдан бошлаб маданий меросни асраш, консервацияни ривожлантириш каби йўналишлар бўйича ODA (Official Development Assistance) лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа, асосан, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси қошидаги таъмирлаш лабораториясини ташкил қилиш ва унинг моддий техник базасини янгилаш, Афросиёб музейининг муҳитини яхшилаш ва деворий суратлар сақланишини кафолатловчи омилларни яратишга қаратилган.

Ўзбекистон маданияти ва тарихи музейининг амалдаги таъмирлаш лабораториясини замонавий ҳолга келтириш мақсадида музей биносининг 4-қаватидаги кўргазмалар зали қайта қурилди ва жиҳозланди, замонавий таъмирлаш ускуна ва анжомлари билан таъминланди. Музей қошидаги таъмирлаш лабораториясига 120 дан ортиқ рестоврация анжоми ва замонавий ускуна олиб келинди.

 Бундан ташқари, консервация қилиш сирларини очиб берувчи замонавий ўқув методик қўлланма ҳам тақдим этилиб, лойиҳанинг охирги босқичида қўшимча равишда лабораториянинг моддий техник базасини яхшилашга урғу берилди.

Бу эса, ўз навбатида, халқимиз учун азиз бўлган қадимий топилмаларни келажак авлодга етказиш ва уларни асрашда муҳим аҳамият касб этади.

Жанубий кореялик ҳамкорлар 2022-2026-йилларда ОDA лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур босқич Самарқанд вилояти ҳудудидаги ҳали очилмаган тарихий обидаларни ўрганиш, уларни туризм объектларига айлантиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон маданий меросини асраш ва бошқариш, уларни тадқиқ қилиш ва қазишмалар давомида ўзаро тажриба аламашиб, замонавий археологик билим кўникмаларни такомиллаштириш, ёдгорликларни очиқ музей ҳолатига келтириш, уни моддий техник база билан таъминлаш, таъмирлаш маркази ва консерваторларни тажриба кўникмаларини  ошириш каби чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.

Мавзуга оид

Хитойда “Тил – миллат яхлитлиги ва барҳа...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан “Тил – милла...

Жанубий Кореяда Муҳаббат Йўлдошеванинг «...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Йўлдошеванинг «Менинг булут дўстларим» номли ...

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва дин...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги «Виждон эркинли...

Сўнгги янгиликлар