Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Август/2020   Ўсиш нуқтаси

Самарқанд узумлари дунё бозорлари расталарида


САМАРҚАНД, 24 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилоятидан хорижга умумий қиймати 11 миллион АҚШ долларига тенг, 9 минг тонна узум маҳсулоти экспорт қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вилоят божхона бошқармаси маълумотига асосланиб.

Бунда жонбозлик кўрсатаётган экспортчи корхоналар фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси, ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дунё бозорларида ўз маҳсулотлари билан муносиб ўрин эгалламоқда.

Масалан, Самарқанд туманидаги “Сам Рин Трейд” қўшма корхонаси 2020 йил ҳосилидан четга қиймати 1,1 миллион АҚШ доллари, вазни 655 тонна, Жомбой тумани “Тўлақўрғон мевалари” фермер хўжалиги қиймати 0,7 миллион АҚШ доллари, вазни 434,5 тонна ҳамда Каттақўрғон тумани “Қоқсой савдо баракаси” масъулияти чекланган жамияти қиймати 500 минг АҚШ доллари, вазни 289,2 тоннага тенг узум маҳсулотини экспорт қилган.

Маълумот ўрнида, бугун вилоятнинг 92 тага яқин корхонаси томонидан узум маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Экспорт қилинаётган узумлар кўламини давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак, Хитой (2,8 миллион АҚШ доллари), Туркия (2,2 миллион АҚШ доллари), Россия (1,5 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон (1 миллион АҚШ доллари) ва Грузия (400 минг АҚШ доллари) улушига тўғри келади.

Дарҳақиқат, она заминимиз тупроғи олтинга тенг.  Бугун қадалган уруғ эртага мўл ҳосил беради. Мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот, полиз экинлари ва узум жаҳон бозорида юқори баҳоланади. Бу эса мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга ундайди. Бунинг натижасида янги ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ишга тушиши тезлашади, иқтисодий барқарорлик таъминланади, аҳоли фаровонлиги ортади.

Корхоналар экспорт амалиётларини амалга оширишни қисқа вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.

Мавзуга оид

«Дунё» АА мухбирлари «Ургут» ЭИЗда замон...

Кеча мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Самарқанд вилоятининг Ур...

Франция компанияси Тошкентда сув ва оқов...

1858 йилда ташкил этилган SUEZ компаниялар гуруҳи шаҳар сув таъминоти тизимларини бошқариш...

Раймонд Браун: инвесторлар Ўзбекистонда ...

Сўнгги йилларда хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши сезиларли даражада ошди...

Сўнгги янгиликлар