Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Апрель/2022   Ватандошларимиз

Самарқанд вилояти делегациясининг Свердловск вилоятига амалий сафари самарали кечди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳолидан хабар олиш мақсадида жорий йил 9 - 12 апрель кунлари Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов бошчилигидаги делегация Россиянинг Свердловск вилоятида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Делегация аъзоларининг Бош консулхона кўмагида Екатеринбург шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар ва самарқандлик меҳнат муҳожирлари билан ўтказган учрашувида Свердловск вилояти “Урал-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Абдиқул Туратов ва Тюмень вилояти ўзбек диаспорасининг “Ватан” жамоат ташкилоти раиси Муин Собиров иштирок этди.

Мулоқот чоғида Жамшид Ўроқов мамлакатимиз раҳбарияти томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва яратилган шарт-шароитлар, жумладан, чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда хориждан Ватанга қайтган ҳамюртларимизни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўртоқлашди.

Самарқанд вилояти делегацияси аъзолари, консуллик муассасаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларининг навбатдаги учрашуви “Строй Инвест” МЧЖ қурилиш корхонасида меҳнат қилаётган юз нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари билан бўлиб ўтди. Мулоқот давомида меҳнат муҳожирларининг иш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишилгани баробарида уларнинг ҳаётини енгиллаштиришга оид таклифлари ҳам тингланди.

Тадбир якунида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик ташкил этилиб, Самарқанд вилояти ҳокимлиги номидан ош тортилди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзоларининг Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Василий Козлов билан ўтказилган учрашуви давомида икки томонлама ҳамкорликка доир бир қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Свердловск вилояти бутун Урал ҳудуди учун хаб вазифасини ўташи инобатга олинган ҳолда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дастлаб тўғридан-тўғри Свердловск вилоятига, сўнгра Уралнинг бошқа ҳудудларига етказиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга тайёр эканлиги маълум қилинди. Шунингдек, суҳбатдош мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг сифатига юқори баҳо берар экан, Екатеринбург шаҳрида газламалар кўргазмаси ва сотувига ихтисослашган савдо уйини очиш таклифини ўртага ташлади.

Самарқанд вилояти ва Свердловск вилояти ўртасида таълим, тиббиёт ва меҳнат миграцияси соҳаларида ўзаро  ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шу мақсаддаги аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун томонлар жорий йил май ойида онлайн учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Юқоридагилардан ташқари, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Урал савдо-саноат палатасида Свердловск вилояти йирик тадбиркорлари ва иш берувчилари билан ҳам учрашди.

Ушбу амалий сафар доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядаги ватандошлар сармоявий ...

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисоди...

Элчихонанинг «Олтин дафтар»ига киритилга...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган Жанубий Кореяда...

Туркияда яшовчи ватандошимиз Оҳангарон ш...

Туркияда яшовчи ватандошимиз Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилга...

Сўнгги янгиликлар