Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Август/2020   Иқтисодий дипломатия

Самарқанд вилоятида Нидерландия компанияси сармояси кўмагида сутни қайта ишлаш заводи қурилади


АМСТEРДАМ, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ушбу мамлакатнинг  «ANTE B.V.» компанияси раҳбари Ҳерко Хеккинг билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

«ANTE B.V.» компанияси сутни қайта ишлаш корхоналари учун асбоб-ускуналар ва замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган, йилига 6 миллион литр эчки, қўй ва сигир сутини қайта ишлаш қувватли заводга эга. Компания ўз шерикларини доимий равишда қўллаб-қувватлашга интилади, жумладан, мутахассислар касб маҳоратини оширишга қаратилган тренинглар ўтказиб келади.

Х.Хеккинг Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги фермер хўжаликларидан бири базасида сутни қайта ишлаш заводи фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Мазкур лойиҳа Нидерландия Корхоналарни қўллаб-қувватлаш агентлигининг (RVO) грант маблағлари ва компаниянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига бажарилади.

Шунингдек, «ANTE-Uzbekistan» қўшма корхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Янги тузилма Нидерландиядан замонавий технологик ускуналар етказиб бериш, шунингдек, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, ишлаб чиқариш корхоналарига техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид

Июль ойида Тошкент шаҳрида савдо-иқтисод...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Жорий йил январь-октябрь ойларида Қорақа...

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли исло...

“Сарой жавоҳири” сериалида рол ижро этга...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси Қўқон шаҳри ҳокими М.Усмонов, «Group Eight» ва «LYA C...

Сўнгги янгиликлар