Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Ноябрь/2020   Спорт

Самарқанд яриммарафони ғолиблари аниқланди


ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳрида иккинчи марта ўтказилган анъанавий «Samarkand Half Marathon» яриммарафони якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур марафонда масофани 1 соат 5 дақиқа-ю 42 сонияда босиб ўтган тошкентлик 34 ёшли Андрей Петров ғолиб бўлди.

Иккинчи ўринни эса ғолибдан 20 сония ортда қолган 24 ёшли сурхондарёлик Шоҳруҳ Давлатов қўлга киритди. Айтиш керакки, у 2019 йилги мусобақа ғолиби бўлганди.

Учинчи ўринни 2000 йилда туғилган самарқандлик Тошқувватов Отабек эгаллади.

Аёллар ўртасида сурхондарёлик Ситора Ҳамидова старт чизиғини 1 соат 11 дақиқа-ю 58 сонияда босиб ўтиб, ғолиб бўлди. Жиззахлик Марина Хмелевская иккинчи, фарғоналик Екатерина Тунгускова учинчи бўлди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда ғолиб бўлганлар 12 миллион сўмдан мукофот пули олади. 2-5 ўрин соҳиблари эса мос равишда 8, 6, 5 ва 4 миллион сўмдан мукофот, шунингдек, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.

Мавзуга оид

«Бош вазир кубоги-2020: Ташқи ишлар вази...

Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик ...

ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейт...

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) мамлакат миллий жамоаларининг 11 июнь ҳолатига кўра янги...

Осиё сузиш федерацияси бош котиби Самарқ...

Ўмон Миллий Олимпия қўмитаси, Осиё сузиш федерацияси бош котиби Таха Ал Кишри юртимизга са...

Сўнгги янгиликлар