Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Сайёҳлик

Самарқандда Халқаро гастрономия фестивали ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 7-8 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтади, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, фестивалга келганлар мазали таомлар ва байрам томошаларидан баҳраманд бўлишади.

Тадбир Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ошпазлар уюшмаси ва  Самарқанд вилояти ҳокимлиги  билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Фестивалдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, гастрономик туризм йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандачилик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.

Мусобақада хорижий давлатлар ва Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан келган ошпазлар жамоалари, хорижий мамлакатлардан келган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари ошпазлари иштирок этади.

Нуфузли халқаро ҳакамлар ҳайъати тайёрланган таомларга баҳо беради ва ғолиб ошпазларни аниқлайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти Екат...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Урал федерал округи жамоатчилиги учун ...

Туризм тармоғи камбағалликни қисқартириш...

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожла...

Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти Ла...

Латвиянинг оммабоп ахборот порталларидан бири - «Mixnews.lv»да «Янги Ўзбекистон туризми ма...

Сўнгги янгиликлар