Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Апрель/2021   Марказий Осиё

Самарқандда Қозоғистон Бош консулхонаси очилди


САМАРҚАНД, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Маросимда Самарқанд шаҳар ҳокими Эркинжон Турдимов, Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ва бошқалар иштирок этди.

 Консуллик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.

 Самарқанд шаҳрида Бош консулхонани очиш тўғрисидаги фармон Қозоғистон Президенти  Кассим-Жомарт Токаев томонидан 2020 йилда имзоланган.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов маросимдаги нутқида консулхона очилиши билан барчани табриклади ва ўзбек томони Бош консулхона фаолиятига барча зарур ёрдам кўрсатишини билдирди.

Элчи Дархан Сатибалди, ўз  навбатида, Бош консулхонани очишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлиги учун Ўзбекистон вакилларига миннатдорлик билдирди. У ваколатхонанинг очилиши ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон икки томонлама алоқаларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишини  таъкидлади.

Қозоғистон Бош консулхонаси Ялантуш Баҳодир кўчаси, 52А-уйда жойлашган. Унинг консуллик округлари сифатида Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси белгиланган.

 Хабар берганимиздек, Самарқандда март ойида Туркия Бош консулхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид

Ашхободда «Тошкент» боғи барпо этилади...

Туркманистон пойтахтида барпо этиладиган янги «Тошкент» истироҳат боғи ўзбек ва туркман х...

«Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорр...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро...

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири корон...

Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимкадир Бейшеналиев биринчи бў...

Сўнгги янгиликлар