10/Ноябрь/2022 Ўзбекистоннинг ТДТга раислиги
САМАРҚАНД, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун эрталаб Самарқандда Ўзбекистон раислигида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳамда ТДТ Бош котиби иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Анвара Илёсов олган сурат («Дунё» АА)