Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Ноябрь/2022   Ватандошларимиз

Санкт-Петербург ижтимоий тиббиёт институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимларининг Санкт-Петербург ижтимоий тиббиёт институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирдан аввал Санкт-Петербург ижтимоий тиббиёт институти ректори Сергей Мальцев билан учрашув ташкил этилди. Мулоқот чоғида  Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасалари билан алоқаларни янада чуқурлаштириш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба ва академик алмашувларни йўлга қўйиш  юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Сергей Мальцев соҳага оид олий таълим муассасалари билан талабалар ва ўқитувчилар алмашув дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистонлик талабалар билан суҳбат давомида Бош консулхона фаолияти, Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган дастурлар, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тилга олинди. Бунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, талабалар билан мулоқотда чет элга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиблари, маҳаллий давлат қонун-қоидалари ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.  

Мавзуга оид

Даниядан муносабат: Копенгагенда ўзбеки...

Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фондининг ташкил этилгани чет давлатларда яшаётган юртд...

Польшалик ноширлар билан ҳамкорлик кенга...

Ўзбекистон элчихонасида Польшанинг «Marshalak Holding» ноширлик холдинги директори Адам Ма...

Германиядаги ватандошга юксак мукофот то...

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ватандошлар ҳамда Германия ижтимоий-сиёсий ва илм...

Сўнгги янгиликлар