Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Ватандошларимиз

Санкт-Петербургда меҳнат қилаётган ватандошлар мамлакатимиз Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти билан танишдилар

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва “Uzbekistan airways” ҳиссадорлик жамиятининг Санкт-Петербургдаги вакиллари билан биргаликда “СтройКрафт” МЖЧга қарашли “Таллинский лес” турар-жой мажмуасининг қурилиш майдончасига боришиб, у ерда вақтинча меҳнат қилаётган 80 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбат чоғида учрашув қатнашчилари Бош консулхона ва “Uzbekistan Airways” компанияси ваколатхоналари томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари ҳақидаги маълумотлардан воқиф бўлишди. Шу билан бирга, мамлакатимиз фуқароларига миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик меъёрлари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Учрашув интиҳосида ватандошларга мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилгани баробарида юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Юқоридагилар билан бирга, мамлакатимиз вакиллари “СтройКрафт” МЖЧ раҳбарияти билан алоқа ўрнатишгани ҳолда бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни олишди, меҳнат мигрантлари учун яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихон...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, Жанубий Кореяд...

“Ватандошлар” жамоат фонди делегацияси Ж...

Бугун “Ватандошлар” жамоат фонди бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореяга амалий ташриф...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходим...

Бугун Корея Республикасининг Чонжу шаҳрида мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан ...

Сўнгги янгиликлар