Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   Илм-фан

Санкт-Петербургда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти ўтказилди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 19 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан Россия Федерацияси Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалар институтида Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда институт директори Ирина Попова, бир гуруҳ тилшунос олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.  

Тақдимотда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар, ўзбек тилининг халқаро майдонда тутган ўрни ва моҳиятини юксалтиришда луғатнинг тутган ўрни ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан институтга «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдим этилди.

И.Попова «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» нусхалари учун миннатдорлик билдириб, ушбу нашр дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили сўзлари маъноларини янада теранроқ англашга ёрдам беришини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим ...

«Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг Худудлараро онлайн ко...

«Ўзбек тили изоҳли луғати»нинг янги кито...

Тошкент давлат педагогика университетида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» янги китоби нашри...

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Хал...

Эл-юрт умиди” жамғармаси қошида ташкил этилган Халқаро экспертлар кенгашининг иккинчи виде...

Сўнгги янгиликлар