Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Апрель/2022   Таълим

Санкт-Петербургда таҳсил олаётган бир гуруҳ ватандошларимиз мазкур шаҳар ҳокимлиги томонидан миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирланди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Санкт-Петербург шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар мазкур шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси томонидан  миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мамлакатимиз Бош консулхонаси маълумотига кўра, Санкт-Петербург шаҳар ҳукумати биносида миннатдорлик ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.  Ташаккурномаларни Санкт-Петербург шаҳар ташқи алоқалар қўмитаси раиси Евгений Григорьев тантанали тарзда топширди.

Миннатдорлик ёрлиқлари Санкт-Петербург давлат университети талабалари Сарварбек Мамажонов, Шокир Бобожонов , Санкт-Петербург давлат ўрмон ҳўжалиги университети талабаси Темур Юсупов ва Герцен номидаги Санкт-Петербург давлат педагогика университети талабаси Алишер Турсунпўлатовга Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва илмий тадқиқот соҳаларида ўтказилган форум ҳамда конференцияларда фаол иштироки учун тақдим этилди.

Евгений Григорьев ватандошларимизга Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни муносиб давом эттираётганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид

АҚШ Глобал медиа бўйича агентлиги 10-13 ...

АҚШнинг Глобал медиа бўйича агентлиги (USAGM) 10-13 март кунлари Тошкент шаҳрида республик...

Абитуриентлар диққатига: IELTS имтиҳонла...

Ватандошлар ўртасида оммабоп бўлган Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги миссияси ва ...

Термиз агротехнологиялар ва инновацион р...

Ўзбекистон Президенти «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини ташки...

Сўнгги янгиликлар