Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида фаол қатнашишга чақирилди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург темир йўллар давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб берилди.

Дипломатия ваколатхонаси ходимлари ватандошларимизга Бош консулхона биносидаги сайлов участкасига келиб, муносиб топган номзодни ёқлаб овоз бериш, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш учун барча зарур шароитлар яратилаётганини маълум қилди.

Учрашувда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган ва истиқомат қилаётган барча юртдошларимиз мазкур сайловларда фаол қатнашишга чақирилди.

Худди шундай учрашув А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида ҳам ташкил этилди.

Мавзуга оид

Дубайда бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбеки...

Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида жорий йил 24 октябрь куни м...

Қозоғистоннинг Каспий давлат технология ...

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги Шахмардан Есенов номли Каспий давлат техника ва муҳандислик...

Бирлашган Араб Амирликларида ватандошлар...

Кеча Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида ушбу мамлакатда вақтинча в...

Сўнгги янгиликлар