Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Иқтисодий дипломатия

Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилади


СEУЛ, 5 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида «KC Green Materials» компаниясининг бизнесни бошқариш ва маркетинг бўйича директори Ли Жу Ён билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар Ангрен кўмир конида саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва экологик тоза қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этишга Жанубий Корея компаниясининг инновацион ечимларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Ли Жу Ён «KC Green Materials» компанияси турли хил чиқиндилар, шу жумладан кўмир кукунини қайта ишлаш бўйича тадқиқотлар ва ишланмалар билан шуғулланишини таъкидлади. Компания саноат чиқиндиларидан экологик тоза қурилиш материалларини  ишлаб чиқариш бўйича инновацион ечимлар соҳасидаги бир нечта технологик патентга эга.

Жанубий Корея компаниясининг вакили «Ўзкимёсаноат» АК билан цемент хом ашёси ва бошқа қурилиш материаллари ҳамда йўл қурилишида ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулотларни олиш учун саноат чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар натижасида «KC Green Materials» компаниясига келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича батафсил маълумот тақдим этиш, шунингдек, яқин келажакда «Ўзкимёсаноат» АК раҳбарияти билан видеоконференцалоқа орқали музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Бенилюкс мамлакатлари ишби...

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Бенилюкс давлатлари тадб...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони инвестиц...

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қ...

Жаҳон банки коронавирус билан курашиш уч...

Жаҳон банки коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга молиявий ёрдам беришини тасдиқлади...

Сўнгги янгиликлар