Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2020   Иқтисодиёт

«SARBONTEKS» томонидан 1 миллион 244 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди


ГУЛИСТОН, 15 май. /«Дунё» АА/. Сирдарё вилоятидаги «SARBONTEKS» қўшма корхонаси 1 миллион 244 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга экспорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат солиқ қўмитаси манбасига асосланиб.

Корхонада бугунги кунда аҳоли учун жуда муҳим бўлган тиббий боғлов воситалари, ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда. Қайд этиб ўтиш жоиз, юртимизда коронавирус пандемияси аниқланган даврдан то бугунги кунга қадар бу ерда 120 минг дона тиббиёт ниқоб ишлаб чиқарилди.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 198 нафар ишчи меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш муассасасида бир кунда ўртача 40 минг дона бинт, 14 минг 400 дона ёки 800 килограмм тиббий пахта, 32 минг дона бошқа турдаги маҳсулотлар, жумладан 2 минг донадан ортиқ тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона давлат бюджетига 2019 йилда 335,9 миллион сўм солиқ тўланган бўлса, 2020 йилнинг I-чорагида қарийб 174 миллион сўм миқдорида солиқ тўлов амалга оширди.

Мавзуга оид

Халқаро эксперт ва хориждаги ватандошла...

Бу борадаги чора-тадбирларни амалга ошириш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарор...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадбиркорлари ўр...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик кўла...

KOICA билан ҳамкорликда «Ақлли сув» тизи...

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентимизни...

Сўнгги янгиликлар