Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Саудия Арабистони компанияси ўзбек гиламлари экспортини йўлга қўяди


АР-РИЁД, 9 март. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимиз элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонида улгуржи гилам савдоси билан шуғулланувчи «Rauwa Carpet» ширкати раиси Абдужалил Асрор билан музокаралар  ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ўзбек гиламларини Саудия бозорларига экспортини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

«Rauwa Carpet» ширкати гилам савдоси йўналишида қарийб 30 йилдан бери шуғулланиб келади. Ширкатнинг Жидда, Ар-Риёд, Макка ва Тоиф шаҳарларида савдо дўконлари мавжуд. Компания Саудия Арабистонига тайёр гилам маҳсулотларини, асосан, Туркия ва Бельгиядан импорт қилади.

Мулоқот чоғида, элчи Улуғбек Мақсудов Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Наманган вилоятларидаги кўп йиллик тажрибага эга бўлган йирик гилам ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти, уларга давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, 2000 йилда ташкил етилган «SAG GILAMLARI» Марказий Oсиё ва МДҲ мамлакатларидаги гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи энг йирик ва етакчи корхона экани таъкидланди.  Мазкур компания маҳсулотлари кўплаб чет эл мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

«Rauwa Carpet» ширкати раиси, ўз навбатида, Ўзбекистонда қадимдан турли матолар, хусусан, ипак, пахта толаси, қўй ва эчки жуни ҳамда туя тивитидан турли гиламлар тўқилишидан ва аҳоли мазкур йўналишда катта тажрибага эгалигидан хабардорлигини билдирди. Ўзбек миллий гиламлари нақш безаклари, тўқилиш услуби, бўялиш техникаси ва сифат даражаси бўйича фарқланиб туради. Шунинг учун ҳам ўзбек гиламлари жаҳон бозорида машҳур.

Абдужалил Асрор «SAG GILAMLARI» корхонасига Саудия Арабистони бозори талабига мос гиламларни буюртма беришга тайёрлигини билдирди. 

Мавзуга оид

Москва шаҳрида Ўзбекистон павильони ташк...

Қарорга кўра, 2020 йил охирига қадар Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудид...

Таиланд ишбилармон доиралари вакиллари Х...

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси кўмагида кеча Таиланднинг «B.H.I. Holding Pub...

Анонс: Эртага «Шанхай-Тошкент: электрон ...

Эртага, 13 октябрь куни соат 11:00да Ўзбекистон ва Хитой тижорат тузилмалари вакиллари иш...

Сўнгги янгиликлар