Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Февраль/2023   Жамият

Саудия Арабистони авиакомпаниялари чипталарини сотиб олиш жараёнида ушбу мамлакатга зиёрат транзит визасини электрон тарзда расмийлаштириш имконияти тақдим этила бошланди

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатга ҳаво йўли орқали келувчилар учун зиёрат транзит визасини электрон тарзда тақдим этиш бошланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбий “Дунё” ААга берган эксклюзив интервьюсида ушбу рақамли визани бепул тарзда авиачипта билан бирга бериш тартиби жорий қилинганини таъкидлади. Бундай турдаги визанинг амал қилиш муддати 3 ой бўлиб, у Саудия Арабистонида 4 кун яшаш ҳуқуқини беради.

Виза соҳиблари Подшоҳлик бўйлаб ҳаракатланиши, мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари, жумладан, муқаддас қадамжоларида бўлиши, шунингдек, сайёҳлик соҳасига доир тадбирларда иштирок этиши мумкин. Улар, жумладан, Умра амалларини бажариб, Пайғамбар с.а.в. масжидини зиёрат қилиш имкониятига эга бўлади.

Дипломатия миссияси раҳбари ушбу электрон визани олиш жараёни мураккаб эмаслиги, уни бир неча дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини қайд этди.

Мазкур визани Саудия Арабистонининг «Saudia Airlines» ва «Flynas» авиакомпанияларининг электрон порталлари орқали авиачипталар харид қилиш жараёнида виза талабномасини электрон шаклда юбориб, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигига тегишли ягона платформа орқали олиш мумкин. Виза зиёратчининг электрон почтасига юборилади.

Мавзуга оид

Боқувчиси бўлмаган болаларнинг ижтимоий ...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қо...

Ўзбекистон ва Япония тиббий мутахассисла...

Япония пойтахтида видеоконференция бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ва Япония тиббиёт мутахасси...

Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жа...

Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динини...

Сўнгги янгиликлар